Ҳафтанинг пайшанба кунига қадар қуруқ об-ҳаво кузатилади

    Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярми ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси -2, кундузи +7 даражагача кўтарилади. Жума куни баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғади.

    Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

    Ўзбекиситон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво 19 декабрь кунига қадар сақланиб туради. Фақат 19 декабрь чоршанба куни Қорақалпоғстон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларида ёғингарчилик бўлади.

    Республика ҳудуди бўйича ҳарорат 17 декабрь куни кечаси 8-13 даража совуқ бўлиши сақланиб туради, кундуз куни эса ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. 19 декабрга келиб, ҳарорат кечаси 0-2 даража совуққача, кундуз куни 5-7 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда 10 даража илиққача кўтарилади.

    20 декабрь-жума куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади. Кундуз кунги ҳарорат 0-3 даража илиққача пасаяди.

    Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. 18-20 декабрда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди.

    Пойтахтимизда: 16-19 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

    Ҳарорат кечалари 10-12 даража совуқдан 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 3-5 даража совуқдан 5-7 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

    20 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

    Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates