Дам олиш кунлари қуруқ ва нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    Мамлакатимизда 7 январ 2022 1188

    Узоқ давр беқарор, ёмғирли об-ҳаводан сўнг, бугун эрталаб деярли республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёмғир тўхтади ва кун давомида республиканинг катта қисмида кам булутли қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    Фақат Фарғона водийсида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 6-8° илиқ атрофида бўлади.

    8 январь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9 январь куни республиканинг барча ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан қуруқ, лекин нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

    Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Кечалари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ атрофида бўлади. Бундай ҳарорат фони январь ойининг биринчи ўн кунлиги охири учун хосдир, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates