Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди — Ўзгидромет

    19−20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Якшанба куни — 21 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

    Одатда баҳорнинг ўрталарида кузатилгани каби 19−21 апрель кунлари ёғадиган ёмғир маҳаллий хусусиятга эга бўлади ва асосан куннинг иккинчи ярмида кузатилади. Бунда ҳарорат фони ўзгармайди ва ҳаво ҳарорати +22…+27 даража атрофида, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади.

    Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди. Тоғларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат фонининг кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    Пойтахтда жума, шанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, якшанба куни куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Ҳарорат 19−21 апрелда кечалари +12…+15, кундуз кунлари +25…+27 даража бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates