“Қамбарота ГЭС-1” инвестиция лойиҳаси бўйича тақдимот ўтказилди

    Бугун, 2 май куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари томонидан хорижий инвесторлар учун “Қамбарота ГЭС-1” инвестиция лойиҳаси бўйича тақдимот ўтказилди.

    Тақдимотда Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Хитой, Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ, Саудия, Туркия, БАА, Қатар, Ҳиндистон, Уммон, Жанубий Корея, Қувайт давлатларидан ҳукуматлар вакиллари ва команиялар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда молия муассасаларидан делегациялар иштирок этди.

    Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан узоқни кўзлаб олиб борилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсат туфайли қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари ҳар томонлама стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик даражасига кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

    Тақдимотда Қирғизистон ва Қозоғистон билан биргаликда “Қамбарота-1” гидроэлектр станцияси лойиҳасини амалга ошириш режаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates