Дарахтлар нега кесилди?

    Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ноқонуний равишда 28 туп дарахт кесилган.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилоятидаги дарахт кесиш ҳолатлари акс этган видеотасвирлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

    Жумладан, “Янгибозор туманида 30 йиллик дарахтлар кесилмоқда” сарлавҳали видео ўрганилганда Янгибозор истироҳат боғи ҳудудида велосипед йўлакчаси барпо этиш мақсадида Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ноқонуний равишда 28 туп дарахт кесилгани аниқланди.

    Аниқланган ҳолат юзасида Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарни қоплаш ишлари олиб борилмоқда.

    Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан яна бир “Гурлан Экобозори олдида велосипед йўлакчаси қурамиз деб, дарахтлар кесиб ташланмоқда" сарлавҳали видеотасвир юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Ўрганиш ишлари давомида "Хоразм Гурлан Экобозори" олдидаги терак дарахтларини Гурлан тумани Эшимжийрон қишлоғида яшовчи фуқаро Т.А томонидан кесиб олинганлиги аниқланди.

    Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Т.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, табиатга етказилган зарар қопланди, деб хабар беради Хоразм вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates