«DeGolyer and MacNaughton» компанияси билан музокара ўтказилди

    Энергетика 23 сентябр 2022 674

    Жорий йил 21 сентябрда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Б. Усманов «DeGolyer and MacNaughton» компаниясининг Москва филиали ижрочи вице-Президенти-Бош директори М. Ваивиаровски билан учрашди.

    Учрашув давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «DeGolyer and MacNaughton» ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек углеводород захиралари бўйича аудит ўтказилишини муҳокама этилди.

    Таъкидлаш жоиз, «DeGolyer and MacNaughton» компанияси томонидан 2017-2020 йилларда нефть ва газ захираларини мустақил ҳисоблаш ва аудити муваффақиятли амалга оширилган.

    Компания ижрочи вице-Президенти М. Ваивиаровски учрашувда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «DeGolyer and MacNaughton» ўртасида имзоланган битим доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари учун углеводород ресурсларини бошқариш тизимини (PRMS) жорий этиш соҳасида ўқув курслари муваффақиятли ташкил этилганлиги алоҳида таъкидлади.

    Шу билан бирга, 2023 йилда «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари учун PRMS тизими бўйича янги ўқув курсларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорлик бўйича келгусидаги қадамларни белгилаб олдилар, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates