«Dentons» юридик фирмаси вакиллари билан учрашув

    Инвестициялар 10 феврал 2022 1247

    Бугун, 10 февралда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти ва «Dentons» юридик фирмаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Йиғилишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос ва АКТ вазирининг ўринбосари Ж.Эгамбердиев иштирок этди.

    Учрашувда АКТ соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастури доирасидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш каби долзарб ва муҳим йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Томонлар кенг ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этиб, уларни янада ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун:

    «Dentons» — дунёдаги энг йирик халқаро юридик фирмаларидан бири. Фирманинг Олма-Ота, Остона, Боку, Киев, Москва, Санкт-Петербург ва Тошкентда ваколатхоналари мавжуд. «Dentons» халқаро ва миллий корпорациялар, банклар ҳамда бошқа молия институтлари, хусусий капитал фондлар, стартаплар, давлат корхоналари, жисмоний шахслар ва нотижорат ташкилотларга хизматларнинг тўлиқ спектрини тақдим этади. Компаниянинг ходимлари 14 мингга етади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates