Доимий стресс инсонда қандай касалликларни келтириб чиқариши мумкин?

    Мутахассис доимий стресснинг оқибатлари ва ундан қутилиш учун нималарга амал қилиш кераклиги ҳақида ўз маслаҳатларини берди.

    ССВ Матбуот хизмати стресснинг сабаблари, унинг инсон организмига таъсири ва бошқа жиҳатлари тўғрисида Миллий тиббиёт маркази директори Мақсуд Саидов билан суҳбат уюштирган эди. Қуйида ушбу суҳбатнинг давоми билан танишишингиз мумкин.

    — Стресс қандай касалликларни келтириб чиқариши мумкин?

    — Тан олиш керак, стресснинг фойдали жиҳатлари ҳам бор. Сабаби, бу ҳимоя механизми бизга инқирозли, экстремал вазиятларда омон қолишга ёрдам беради. Бироқ бу ҳолат доимий равишда рўй бериши организмга жиддий зарар етказади. Хусусан, юрак-қон томир тизимига юклама ортади, ҳужайраларнинг қариши тезлашади, — дейди мутахассис.

    Қолаверса, доимий стресс инсоннинг иммун тизимини заифлаштиради. Бунинг оқибатида эса «ухлаб ётган» касалликлар қўзғалади, мавжудлари эса кучаяди. Стресс гормонларининг бетартиб ишлаб чиқарилиши қандли диабет ривожланиши, юзда тошмалар пайдо бўлиши, соч тўкилиши, кескин озиб кетиш, ошқозон яраси ва бошқа жиддий патологияларга олиб келиши мумкин.

    Бундан кўриниб турибдики, стресс кўпчилик ўйлагандек руҳий ҳолатга эмас, балки турли физиологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин бўлган реакциядир.

    — Стрессдан қутилиш учун нималарга амал қилиш керак?

    — Биринчи навбатда, инсон стресснинг асл моҳиятини англаши, яъни уни қўзғатувчи омилларни аниқлаб, уларнинг олдини олиши керак. Стрессли вазиятга тушиб қолсангиз, ваҳима босишига йўл қўйманг, чуқур нафас олиб, тинчланишга ҳаракат қилинг.

    Бундан ташқари, мунтазам жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш тавсия этилади. Сабаби жисмоний фаоллик «бахт» гормонлари ишлаб чиқарилишига ёрдам беради ва инсоннинг кайфиятини кўтаради.

    Стресснинг олдини олишда соғлом уйқу, тўғри овқатланиш, яъни фойдали витамин ва минералларга бой бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш ҳам муҳим роль ўйнайди.

    Агар стрессдан мустақил равишда қутила олмасангиз, ёрдам сўраб яқинларингиз ёки шифокорга мурожаат қилишдан тортинманг.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates