баннер
21 апр 2025
09:21

    Мутахассис аллергияга мойил кишилар учун совуқдан ҳимояланиш бўйича тавсия берди

    Аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан ҳимояланишда қуйидаги тавсияларга амал қилишлари керак:

    Мутахассис аллергияга мойил кишилар учун совуқдан ҳимояланиш бўйича тавсия берди.

    Илмира Разикова, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

    Қишнинг изғирин кунларида терида қизариш, шиш, пуфакчалар ва қичишиш каби совуққа аллергия белгилари кузатилса, аллерголог-иммунологга мурожаат қилиш ва шифокор кўрсатмасига кўра, махсус синамаларни топшириш зарур. Шундан сўнг мутахассис тегишли даво муолажаларини белгилайди.

    Аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан ҳимояланишда қуйидаги тавсияларга амал қилишлари керак:

    • Аввало, қалин кийиниш зарур! Қўлқоп, бош кийим, шарф ва иссиқ пайпоқлардан фойдаланинг!
    • Изғирин ҳароратда кўчага чиқишдан аввал шифокор тавсия этган ҳимоя кремлари ва махсус малҳамларни қўлланг!
    • Совуқ ичимлик ва егуликлар истеъмол қилманг!
    • Ювиниш ва чўмилиш чоғида қаттиқ мочалкалардан фойдаланманг!
    • Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар, дармондорилар, темир, кальций, цинк, калий, селенга бой таомлар истеъмол қилинг!
    Телеграм каналимиз
    Text to speech