ДХХ академиясига кириш имтиҳони қачон бўлиши маълум бўлди

    Номзодлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари керак.

    Билимни баҳолаш агентлигининг хабар беришича, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш учун тест синовлари 2024 йил 17 ноябрь куни ўтказилади.

    Тест синовлари 1 сменада ташкил этилиб, 10:00 дан 13:00 га қадар бўлиб ўтади. Шунингдек синовлар она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ), математика, Ўзбекистон тарихи ва чет тили фанларидан ўтказилади. Бунда номзодларга жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 3 соат (ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат) вақт ажратилади.

    Тест синовида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 249 баллни ташкил этади.

    Номзодлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан онлайн тарзда юклаб олишлари мумкин.