Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фаромойишига кўра, маҳаллий бюджетнинг жорий йил 1-чорак якуни билан иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан «Нурафшон бизнес сити» ҳудудида тест синовларини ўтказишга мўлжалланган намунавий типдаги павильон қуриш харажатлари учун дастлабки 2 ярим миллиард сўм йўналтирилди.
1, 56 гектар ер майдонида жойлашган мазкур иншоотнинг умумий қиймати 22 миллиард 700 миллион сўмдан зиёд бўлиб, давлат бюджетидан 17 миллиард 197 миллоин сўм, маҳаллий бюджетдан 5,5 миллиард сўм ажратилиши режа қилинган.
Ҳозирда қурилиш ишлари давом этмоқда. Йил якунига қадар якунланиши кўзда тутилган.