Элчихонанинг «Олтин дафтар»ига киритилган ватандошимиз Сурхондарё вилоятида инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда

    Бизнес 16 декабр 2021 1540

    Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Олтин дафтар»га киритилган Жанубий Кореяда фаолият кўрсатадиган юртдошимиз Ўктам Жумаев Сурхондарё вилояти Ангор тумани Наврўз маҳалласида маиший хизмат кўрсатиш маскани ва савдо маркази қурган эди. У бугунги кун талабидан келиб чиқиб, мазкур бинода қайта таъмирлаш ишларини бошлаб юборди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Мазкур савдо маркази 3 қаватдан иборат бўлиб, унинг фойдаланиш майдони 300 квадрат метрни ташкил этади. Биринчи қаватда тикув цехи, қандолатчилик, иккинчи қаватда озиқ-овқат ва кийим кечак ҳамда техника асбоб ускуналари дўконлари, шунингдек, учинчи қаватда ўқув маркази (корейс ва инглиз тиллари, тестга тайёрлаш ва ҳайдовчилик ўқув курслари) ташкил этилади.

    Сармоядор ватандошимизнинг сўзларига кўра, бу бино ўзининг замонавий архитектураси ва кўриниши билан туманда ажралиб туриши шунингдек, унда кўрсатиладиган хизматлар турлари ранг-баранглиги муҳим аҳамият касб этишини билдирди.

    Ўктам Жумаев ушбу лойиҳаси учун шу кунга қадар оилавий сармоясидан 250 минг доллар миқдорида маблағ сарфлагани ва бундан буён ҳам уни кенгайтириш ва хизмат турларини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолига сифатли ва намунали хизмат кўрсатиш ҳаракатида эканини билдирди.

    Юртдошимиз билан суҳбатда у ва унинг оила аъзоларида яна бир неча сармоявий лойиҳа мавжудлиги ва уларни амалга оширишда элчихона ва Ангор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда иш олиб олиб боришга тайёрлигини маълум қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates