Энди ўзбекистонлик талабалар Италияда қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам таҳсил олади

    Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Италиянинг Тушиа университети (Tucsia University) ректори, профессор Стефано Убертини билан учрашди.

    Мулоқот чоғида маданий мерос объектларини қайта тиклаш бўйича мутахассисларни ҳамкорликда тайёрлаш, Европа Иттифоқининг “Erasmus+” дастури ва Италия грантларини жалб қилиш орқали мамлакатимиз талабаларига кўпроқ имконият яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    Вазир ўз навбатида бу каби ҳамкорлик алоқалари, аввало, талабаларнинг қишлоқ хўжалигидаги билим ва кўникмаларини ошириши билан биргаликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим пойдевор вазифасини ўташини қайд этди.

    Италия томонининг айтишича, кейинги ўқув йилидан бошлаб, университет ўзбекистонлик талабаларни қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, ўрмончилик, атроф-муҳит ва ўсимликлар биотехнологияси йўналишида магистратура босқичига ўқишга қабул қилишни бошлайди.

    Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини тез фурсатларда йўлга қўйиш борасида келишиб олишди.

    Маълумот учун: Тушиа университети 1979 йилда Витербо шаҳрида ташкил этилган бўлиб, Италиянинг қишлоқ хўжалиги йўналишида етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда университетда 8 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates