ЖИДУда хорижга ишлаш учун кетаётган ватандошлар учун чет тилларини ўргатиш дастури йўлга қўйилди

    Турли даражадаги таълим учун инглиз, араб, испан, италян, хитой, корейс, немис, япон ва бошқа тилларни ўрганишга кўмаклашади.

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ҳузуридаги Хорижий тилларни чуқур ўрганиш ва касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон ҳукуматининг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ниятида бўлган мамлакатимиз фуқароларини қўллаб-қувватлаш бўйича дастурни амалга оширишга қўшилди.

    Маълумки, тиббиёт, ахборот технологиялари, саноат ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар бўйича мутахассисларга дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида талаб юқори. Ишга жойлашишнинг муҳим шартларидан бири, касбий фазилатлардан ташқари, қабул қилувчи давлат тилини билишдир.

    ЖИДУ ҳузуридаги Хорижий тилларни чуқур ўрганиш ва касб-ҳунар таълими маркази ушбу муаммони қисқа муддатда ва юқори савияда ҳал этишда ёрдам беради. Турли даражадаги таълим учун инглиз, араб, испан, италян, хитой, корейс, немис, япон ва бошқа тилларни ўрганишга кўмаклашади. Дарслар кўп йиллик тажрибага эга юқори малакали университет ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

    Марказ гуруҳ, индивидуал, онлайн ва корпоратив курсларни ташкил қилади ва ўқувчиларнинг ўзига хос эҳтиёжларига мослаштирилган ихтисослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқади.