Эндиликда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик Coursera’дан бепул онлайн таълим олиш имкониятига эга бўлди

    25 октябрь куни ҳафталик доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматовнинг Coursera компанияси вакили билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолаш бўйича келишувга эришилди. Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб 1,2 миллион ўзбекистонлик ўғил-қиз ITнинг 3 та асосий йўналиши (Frontend, Python course, IT-English) бўйича Coursera платформасида онлайн курсларда қатнашиши ва тегишли сертификатларни олиш имкониятига эга бўлишди.

    Ушбу курсларни битирган ва сертификатни қўлга киритган ёшларнинг IT компанияларда юқори даромадли ишларга қабул қилинишларига ёки фриланс орқали буюртмалар олишларига кенгроқ йўл очилади.