Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида 20 март куни Қирғиз Республикаси терма жамоасини Тошкентда қабул қилади.
Шунингдек, 25 мартда эса Эронга қарши сафарда ўйин ўтказади.
Бош мураббий Тимур Кападзе томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхатида легионерлардан Абдуқодир Ҳусанов, Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев ва яқинда жароҳати тузалиб ўйинга қайтган Остон Ўрунов ҳамда Жалолиддин Машарипов ҳам жой олган.