Энг яхши мақола муаллифи тақдирланди

    Анъанага мувофиқ, “Гулистон” журнали 2020 йилда эълон қилинган энг яхши мақола, ҳикоя, эссе, шеърлар, фотолар танловини ўтказди.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – Эркин Аъзамнинг “Қаҳратонда гул кўтариб” ҳикояси (4-сон), Усмон Азимнинг “Баҳодир Йўлдош” эссеси (5-сон), марҳум Саъдулла Ҳакимнинг “Сендан сенга томон кетаётирман” номли туркум шеърлари (4-сони), Бекқул Эгамқуловнинг “Кураш олимпиада ўйинларига киришига ишонаман” (1-сон), “Дунёни забт этди ўзбек бокси” (3-сон), “Манас Левиев” мақолалари (4-сон), Аҳмад Тўранинг “Дилноза Кубаева”, “Маҳмуд Тожибоев” (1-сон), “Адиблар хиёбонида ўзбек тили байрами”, “Дилором Каримова” (5-сон) номли суратлари ғолиб деб топилди.

    Ғолибларни, хусусан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ажойиб инсон, устозимиз Бекқул Эгамқуловни “Янги Ўзбекистон” таҳририяти жамоаси номидан табриклаймиз, ижодий муваффақиятлар тилаймиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates