Қайд этилишича, унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Бу билан ёшларимиз илк бор қитъа чемпионатида иккинчи натижани қайд этди.
Мусобақанинг сўнгги кунида қуйидаги медаллар қўлга киритилди:
Олтин медаль:
- Жаҳонгир Жўрабоев (ўнкураш)
Кумуш медаль:
- Тимур Насимов (3 000 метр)
Бронза медаль:
- Руслан Садуллаев (найза улоқтириш)
- Асилбек Тўхтамуродов (3 000 метр)








