Қайд этилишича, шу йилнинг 28 май куни аёллар ўртасида кечган 400 метрга югуриш баҳсида ҳамюртимиз Жонбиби Ҳукмова бронза медалига эга чиқди.
Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган ҳамюртимиз финалда 52.79 сония қайд этиб, учинчи бўлиб маррага етиб келди. Қайд этиш жоиз, бу билан Ҳукмова шахсий рекордини ҳам янгилашга эришди.
- 400 метр, Осиё чемпионати
- Накано Матсумото (Япония) – 52.17
- Рупал Рупал (Ҳиндистон) – 52.68
- Жонбиби Ҳукмова (Ўзбекистон) – 52.79








