Енгил атлетика: Анвар Анваров “Бриллиант лига”нинг 13-босқич мусобақаси ғолиби

    Спорт 21 август 2025 723

    Швейцариянинг Лозанна шаҳрида енгил атлетика оламидаги нуфузли турнирлардан бири "Бриллиант лига" мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

    Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди.

    Юртдошимиз мусобақада 7.84 метр билан энг юқори кўрсаткични қайд этди. Иккинчи ўриндан мезбон спортчи Симон Эхаммер (7.72 метр) жой олган бўлса, ямайкалик 2019 йилги жаҳон чемпиони Тежей Гейл (7.71) бронза медали билан тақдирланди.

    Шу тариқа, Анвар Анваров Сафина Садуллаевадан кейин Бриллиант лига турнирларида ғалаба қозонган ўзбекистонлик иккинчи атлетга айланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates