Қайд этилишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги паспортлар (нобиометрик) ўз кучини йўқотгани таъкидланган.
Шу муносабат билан муддати ўтган ёки ўтмаган эски намунадаги паспорт эгалари Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари (элчихона ва консулхона) орқали ватанга қайтиш учун Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириши керак экани айтилди.