Қайд этилишича, 4-5 март кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт бўйича спорт устаси “В.Искандаров“ хотирасига бағишланган Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича мусобақа ўтказилади.
Шу муносабат билан бугун соат 10-00 дан 14-00 га қадар Д012 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ“ автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш “платина“)дан бошлаб 54 километрлари (Оқсоқота мфй “Файз“ кафеси) оралиғида, эртага куни соат 10-00 дан 14-00 га қадар Д012 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ“ автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш “платина“)дан бошлаб 66 километрлари (Ғалабасой аҳоли яшаш жойига бурилиш “ИБР“ АЁҚШ) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Бўстонлиқ туманига борувчи фуқаролар Чирчиқ шаҳри ёхуд Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланишлари мумкин, — дейилади хабарда.








