Эски томчилатиб суғориш ускуналарини ўрнатиб, кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

    Аниқланишича, “M.B.” фермер хўжалиги раҳбари А.Х. тумандаги “Янгиҳаёт” массивидаги 40 гектар пахта ер майдонига томчилатиб суғориш технологияларини олиб келиб ўрнатиш учун банк муассасасидан 700 миллион сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш мақсадида ер майдонининг 26 гектарига эски ва сифатсиз ускуналарни ўрнатиб, кейинчалик ускуналарни яна қайтариб олиб кетиб, кредит маблағини мақсадсиз ишлатганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates