ЕТТБ билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди

    Молия 27 сентябр 2022 905

    Жорий йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ЕТТБ вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегациясини қабул қилди.

    Учрашувда, шунингдек, ЕТТБ Бош котиби Когучи Казухико, Марказий Осиё ва Мўғулистон бўйича ЕТТБ бошқарувчи директори Жужанна Харгитай ва ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти иштирок этди.

    Суҳбат давомида мазкур молия муассасаси ва Ўзбекистон ўртасида устувор йўналишлардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Хусусан, сўнгги икки йил ичида ЕТТБ томонидан киритилган маблағлар бўйича минтақа давлатлари орасида Ўзбекистон биринчи ўринда ва 2021 йилда ЕТТБ томонидан амалга оширилган инвестициялар йўналишларининг бешлигида эканлиги таъкидланди. Томонлар, шунингдек, ЕТТБнинг 2018-2023 йилларга мўлжалланган Мамлакатлар стратегиясининг Янги Ўзбекистонни 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси билан мувофиқлигини мамнуният билан қайд этдилар. Стратегияда хусусий секторни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ва интеграцияни кенгайтириш, экологик тоза энергия ва ресурс ечимларини илгари суриш каби йўналишлар акс этган.

    Инвестициявий ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, 2018 йилдан то ҳозирги кунгача ЕТТБ Ўзбекистонда энергетика, сув таъминоти ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишларини ривожлантириш соҳаларида 13 та лойиҳани амалга оширяпти. Бундан ташқари, ишлаб чиқилаётган янги инвестиция лойиҳалари портфели умумий қиймати 924 миллион доллардан ортиқ 8 та лойиҳадан иборат. Томонлар жорий ва янги лойиҳа ташаббусларини жадал ривожлантириш бўйича кейинги ҳамкорлик форматини белгилаб олдилар.

    Ўзбекистонда давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантириш каби устувор иқтисодий ва таркибий ислоҳотларни ЕТТБ томонидан қўллаб-қувватлаш истиқболлари муҳокама этилди. Мавзу бўйича олиб борилган музокарада Банк раҳбарияти мамлакатда амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларнинг изчиллиги ва ўз вақтидалигини юқори баҳолаб, уларни рўёбга чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

    Томонлар, шунингдек, халқаро тадбирларни, жумладан, 2023 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган ЕТТБ Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишини юқори ташкилий даражада ўтказишга тайёргарлик масалаларини ҳам кўриб чиқдилар. Тадбирларни энг юқори ташкилий ва мазмун жиҳатидан юксак даражада ўтказиш мақсадида ЕТТБ техник миссияси билан яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates