Европада тўрт кунлик иш ҳафтасида ишлаш тажрибасига киришилди

    Ходимлар 10 апрелдан бошлаб бир ой давомида янги жадвал асосида иш бошлади.

    Испаниянинг Валенсия шаҳрида тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш бўйича тажриба бошланди, деб хабар бермоқда етакчи ахборот агентликлари.

    Қайд этилишича, ходимлар 10 апрелдан бошлаб бир ой давомида ушбу жадвал асосида ишлашни бошлаган. Уларнинг иш куни 8 соат давом этади. Бундай қарор шаҳар ҳокимияти томонидан касаба уюшмалари, турли муассаса ва компаниялар билан олиб борилган музокаралар натижасида қабул қилинди. Телеканал хабарига кўра, экспериментдан мақсад 32 соатлик иш ҳафтасининг аҳоли фаровонлиги, иқтисодиёти ва шаҳар атроф-муҳитига таъсирини ўрганишдан иборат.

    Тест чорасининг жорий этилишига, жумладан, дам олиш кунларининг ойнинг уч душанбасига тўғри келгани ҳам ёрдам берган. Aнтена 3 хабарига кўра, тажриба натижалари июль ойида шаҳар кенгаши қошидаги Лас-Навес инновацион марказида якунланади.

    Aввалроқ, Испания ҳукумати компанияларга ишчиларнинг иш ҳақини камайтирмаган ҳолда иш ҳафтасини қисқартирганликлари учун 150 минг еврогача тўлаш қарори ҳақида маълум бўлган эди. Ташаббус учун 10 миллион евро ажратилиши, унда 60-70 та кичик ва ўрта корхоналар иштирок этиши мумкинлиги маълум қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates