Фарғонада қўшма корхоналар сони яна биттага ортди

    Мамлакатимизда 18 июн 2021 1193

    Олтиариқ туман Давлат хизматлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси билан ҳамкорликда «RISE CARPET» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Корхонанинг устав капитали 480 000 000 сўм бўлиб, унинг асосий фаолияти гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ҳозирда корхона ўз олдига 50 дан ортиқ ёшларни иш билан таъминлашни мақсад қўйган.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу кунга қадар Фарғона вилоятида 78 та хориж корхоналари ҳамда 209 дона хорижий қўшма корхоналар расман рўйхатдан ўтган. 12 минг 249 та тадбиркорлик субъектлари расман тан олинган, шундан 8 минг 97 таси якка тартибдаги тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади. Эътиборли жиҳати шундаки, пандемия давридан буён шу кунга қадар 4 минг 396 та тадбиркорлик фаолияти қайта тикланган, деб хабар беради ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates