UZTELECOM аския санъати тараққиётини қўллаб-қувватлайди

    Миллий қадриятларни маданий мерос сифатида асраб-авайлаш, уларни келажак авлодга янада сайқаллаб етказиш инсонийликнинг олий фазилатларидан биридир.

    Президентимизнинг 2023 йил 11 июлда қабул қилинган «Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-222-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган фаолиятлар бу борада намуна вазифасини ўтамоқда.

    Республика аския ва қизиқчилик санъати маркази томонидан ўтказилган «Аския санъати тарихини ўрганиш ва уни амалиётга жорий қилишнинг инновацион омиллари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси юқоридаги фикрларимизнинг исботидир. Мазкур конференцияда «Ўзбектелеком» АКнинг масъул вакили қатнашди.

    Айтиш жоизки, «Ўзбектелеком» АК томонидан аския санъати ривожини ҳомийлик асосида қўллаб-қувватлаш мақсадида «Дўстлар клуби» ташкил этилиб, мунтазам равишда ҳомийлик хайриялари ажратиб келинмоқда.

    UZTELECOM ЮНEСКО томонидан Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган Аския санъати тараққиётини ҳар доим қўллаб-қувватлайди.

    «Ўзбектелеком» АК Ахборот хизмати

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates