Фидоий энергетиклар оиласига моддий ёрдам кўрсатилди ва бу келгусида ҳам давом эттирилади

    Энергетика 22 январ 2021 1394

    Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати фуқаролардан ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар тарқатмасликларини сўради.

    “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг вафот этган ва “Энергоқозонтозалаш” МЧЖнинг жароҳат олган ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Ва келгусида ҳам ёрдам кўрсатиш давом эттирилади. Фуқаролардан ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар тарқатмасликларини сўраймиз.

    Жорий йил 20 январь куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлиб, “Востокэнерготеплоизоляция” акциядорлик жамиятининг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган ва “Энергоқозонтозалаш” масъулияти чекланган жамиятининг 3 нафар ходими турли даражадаги куйиш жароҳатлари олишган.

    Юқоридаги айтилган пудрат ташкилотлар ва касаба уюшмалари раҳбарияти томонидан “Энергоқозонтозалаш” МЧЖнинг жароҳат олган 2 нафар ходимларига кеча, 20 январь кунининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб берилган дори-дармонлардан ташқари 1 миллион 800 минг сўмдан (енгил куйиш ҳолати) ҳамда 1 нафарига 3 миллион 200 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари дори дармонлари, шифохона харажатлари тўлиқ копланди. Ҳозирги пайтда жароҳатланганларнинг аҳволи яхшиланган.

    “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг вафот этган 2 нафар ходимларининг оила аъзоларига (хонадонларига борган ҳолда) дафн маросимини ўтказиш учун 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам (биринчи моддий ёрдам!) кўрсатилди ва 1 нафар ходимининг оила аъзоларига 2 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

    Ташкилотнинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан, яна қўшимча (тўлиқ) равишда моддий ёрдамлари кўрсатилади. Ҳозирда уларнинг оила аъзолари ҳолидан тўлиқ хабар олиб турилибди. Ташкилот томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши таъминланади.

    Энергетика вазирлиги меҳнат фаолиятини энергетика соҳасига бахш этган фидоий энергетикларимизнинг вафоти муносабати билан марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Вафот этган ходимларимизнинг ёрқин хотираси энергетиклар қалбида доимий сақланиб қолади", дейилади вазирлик матбуот хизмати баёнотида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates