«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ҳамда Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

    Мамлакатимизда 11 январ 2022 2184

    Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги йилдаги илк мажлиси бўлиб ўтмоқда.

    Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг маълум қилишича, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ҳамда Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, Чернобил АЭСдаги авария туфайли майибланиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, деб топилган шахсларга ногиронлик пенсиялари тайинлаш белгиланмоқда.

    Амалда Ногиронлик пенсиялари I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланиб келмоқда.

    Шунингдек, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш назарда тутилмоқда:

    боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловларини марҳумнинг қарамоғидаги фарзандларига, улар 18 ёшгача, агар умумий ўрта таълим муассасаси, академик лицей ва олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш;

    ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш;

    болани парваришлаш бўлиш вақтининг ҳаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш;

    республика ҳудудида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган даврда амал қилиб турган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) даврида ёки тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш таклиф этилмоқда.

    Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates