Ғарбий Қозоғистон вилоятида сув тошқини туфайли 450 дан ортиқ турар-жой бинолари сув остида қолди

    Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги сув тошқини оқибатида 450 дан ортиқ турар-жой бинолари сув остида қолди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    “Жами 455 та турар-жой бинолари, 5 та кўп қаватли турар-жойларнинг ертўлалари, 17 та ижтимоий объектлар сув остида қолган. Қаратўбе туманида Мудофаа вазирлигининг 2 та вертолёти қутқарув ишларига жалб этилган. Айни пайтда Коржин қишлоғидаги қишлоқ мактабидан 350 киши эвакуация қилинди”, дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, Оқсув қишлоғида 46 та уйдан 150 киши эвакуация қилинган. Сув тошқини олдини олиш ишларига 950 дан ортиқ киши ва 411 техника жалб қилинган. Қутқарувчилар сувни чиқариб ташламоқда.

    Бундан ташқари, Ақтўбе шаҳрида ҳавонинг кескин исиши муносабати билан Илек дарёси бўйида жойлашган боғдорчилик хўжаликлари уйларига эриган қор суви кириб келиши хавфи мавжуд. Ақтўбе сув омборида сувнинг умумий ҳажми максимал даражага яқинлашди. Шу муносабат билан Ақтўбеда маҳаллий миқёсда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ерда боғдорчилик хўжаликлари аҳолисини эрта эвакуация қилиш амалга оширилади. Қутқарувчилар томонидан 1,4 мингдан ортиқ одам қутқарилиб, эвакуация пунктларига жойлаштирилди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates