Андижон вилоят ҳокимлиги биноси қурилиши бошланди

    Янги бино инвестиция маблағлари асосида 4 гектар ер майдонида барпо этилади.

    Янги Андижонда вилоят ҳокимлиги биноси қурилишини бошлаб бериш учун ташкил этилган маросим бўлиб ўтди.

    Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, янги бино инвестиция маблағлари асосида 4 гектар ер майдонида барпо этилади.

    Қурилиш майдони 7 минг 100 квадрат метрни ташкил этади. 1,4 гектар майдонида кўкаламзорлар бунёд этилади. Янги бинолар 3 қаватли ҳамда 5 қаватли шаклда қурилиб, 150 та маъмурий хоналарни ўз ичига олади.

    Тадбирда шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда “Ватанпарварлар боғи”ни барпо этиш бўйича кўплаб фаоллар иштирокида навбатдаги ҳаракатлар бошлаб берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates