Миналар ўтган йил охирида Чхорвон уезди яқинидаги ҳудудга ўрнатилган. Йўл 2018 йилда Кореялараро келишувга асосан, ҳудудда ҳалок бўлган Корея уруши аскарларининг қолдиқларини топиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни осонлаштириш мақсадида қурилган.
“Шимолий Корея ўтган йилнинг охирида 2018 йил 19 сентябрдаги ҳарбий келишувдан чиқишини эълон қилгач, ҳарбий чораларни қўллашни қайта бошлади. Армиямиз бу борада зарур чораларни кўрмоқда”, деди Корея Республикаси Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси расмий вакили Ли Сон Чжун.
Унинг аниқлик киритишича, Жанубий Корея йўлнинг ўз қисмини миналаштирмайди, деб хабар беради tass.ru.