Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Каспий қувур линияси консорциуми инфратузилмасига қилинган ҳужум Остона ва Киев ўртасидаги “икки томонлама муносабатларга путур етказади”, деб таъкидлади. У Украина томонидан “самарали чоралар кўришни” талаб қилди.
Археологлар Қозоғистоннинг шимоли-шарқида 3600 йиллик шаҳар қолдиқларини топишди.
Қозоғистонда депутатлар аёллар учун иш ҳафтасини қисқартиришни таклиф қилишмоқда. Парламент фракцияларидан бири бугун Бош вазирга ушбу талаб билан мурожаат қилди.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистонда 290 миллион кубометрдан ортиқ радиоактив чиқиндилар тўпланиб қолди. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги раисининг ўринбосари Гумар Сергазин маълум қилди.
Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари орқали Каспий денгизининг сув сатҳи пасайиб бораётгани, унда экологик муаммолар юзага келаётгани, ноёб жониворлар нобуд бўлаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез дуч келяпмиз. Каспий денгизи нега саёзлашмоқда? Бу минтақа экологик тизимига қанчалик ўз таъсирини кўрсатади? Шарҳимиз давомида ана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Қозоғистоннинг Тупкараган туманида қирғоқбўйи тадқиқоти давомида 112 та ўлик Каспий тюлени топилди.
Мактабгача таълим ва тарбия мазмунини янгилаш мақсадида 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб «Болаларни эрта ёшдан меҳнат ва касб-ҳунарга ўргатиш» пилот лойиҳаси ишга туширилади.
"Газпром" Ўзбекистонга ҳар йили 7,7 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериш бўйича шартномани амалга оширишда давом этмоқда, шу билан бирга, етказиб бериш ҳажмини, жумладан, суюлтирилган газ ҳажмини ошириш учун катта салоҳият мавжуд.
Қозоғистонда парламент ислоҳотини амалга ошириш учун мамлакат конституциясининг 40 моддасига ўзгартиришлар киритилиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида маълум қилди.