Индонезиянинг Суматра оролида сув тошқини ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони кескин ошди ва 442 нафарга етди.
Таиланднинг жанубий вилоятларида сув тошқини қурбонлари сони 145 нафарга етди, деб хабар берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Тайванда Хуалянь уездида тўғоннинг ўпирилиб тушиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди.
Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатининг тоғли Дехрадун туманида сўнгги икки кун ичида ёққан кучли муссон ёмғири ва кўчки оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши бедарак йўқолди.
Таиланд шимолидаги “Кадзики” тўфони қурбонлари сони беш нафарга етди, етти киши бедарак йўқолган, деб хабар берди Bangkok Post.
Невелский туманидаги Колхозное қишлоғида (Россия Федерацияси) 130 та уй сув остида қолди, деб хабар бермоқда Сахалин вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Покистонда муссон ёмғири бошланган июнь ойининг охиридан бери кучли ёмғир ёғиши ва шунга боғлиқ ҳодисалар туфайли камида 660 киши ҳалок бўлди ва 929 киши жабрланди, деб хабар берди душанба куни Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси.
Кашмирнинг Ҳиндистон бошқарувидаги қисмида тўсатдан кучли ёмғир ёғиши оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши бедарак йўқолди.
Ҳиндистон шимолидаги Химачал Прадеш штатида икки ой ичида сув тошқини ва кўчки оқибатида камида 240 киши ҳалок бўлди.
Хитойнинг Ганьсу вилоятида кучли ёмғир ёғиши туфайли юз берган сув тошқини оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 33 киши бедарак йўқолди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.