Индонезиянинг Суматра оролида сув тошқини ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони кескин ошди ва 442 нафарга етди.
Таиланднинг жанубий вилоятларида сув тошқини қурбонлари сони 145 нафарга етди, деб хабар берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Индонезияда Шарқий Ява вилоятида отилаётган Семеру вулқони яқинида қолиб кетган 170 нафар альпинист эвакуация қилинди.
Вьетнамнинг марказий Кханьхоа вилоятидаги тоғ йўлида йўловчи автобусининг кўчки остида қолиб кетиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди ва 19 киши жароҳат олди.
Индонезияда кучли ёмғир туфайли юз берган кўчки оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди ва 20 киши бедарак йўқолди.
Сув тошқинлари, бўронлар, қурғоқчилик ва ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво сўнгги ўн йил ичида бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг кўчишига сабаб бўлди.
Шу ҳафта бошида Филиппинга ёпирилган “Калмаэги” тайфуни қурбонлари сони 188 нафарга етди, деб хабар берди PNA агентлиги Миллий табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш кенгаши маълумотларига таяниб.
3 ноябрь кечаси Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила оқибатида 20 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Афғонистон шимолида юз берган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Шу ҳафта бошида Кариб денгизига етиб келган “Мелисса” тўфони оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди.