Тожикистон Жаҳон банкига Роғун ГЭСини молиялаштиришни таклиф қилди

    Тожикистон Жаҳон банкига Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштиришни таклиф қилди, деб хабар берди Республика Миллий банки матбуот бўлими.

    Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ҳоким Холиқзода бошчилигидаги делегация Вашингтонда Жаҳон банкининг операциялар бўйича директори Анна Бьерде билан музокаралар ўтказди.

    Миллий банкнинг қайд этишича, Тожикистон учун мамлакатда йирик стратегик иншоот – Роғун ГЭСи қурилишининг қўллаб-қувватлаши масаласи ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.

    Вахш дарёсида қурилаётган ГЭС ҳар бири 600 мегаватт қувватга эга олти блокдан иборат. Роғун ГЭСи ишга туширилгач, минтақадаги энг йирик ГЭСга айланади. Сув омборидаги умумий сув ҳажми 13,3 куб километрни ташкил қилади. У 15-17 йил ичида тўлдирилиши режалаштирилган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates