Газ сарфи ва харажатларини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи мобил илова тест синовида ишга туширилди

    "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “Hudud Gaz Taʼminot” мобил иловаси тест синовида ишга туширилди.

    Қайд этилишича, мазкур илова орқали истеъмолчилар бевосита кунлик ва ойлик кесимида табиий газ истеъмолини кузатиб бориш, хусусан, газ ҳисоб рақамларига тўлов қилиш ҳамда суюлтирилган газ истеъмолчилари ўз ҳисобларини тўлдириш ва бириктирилган баллонлар рўйхатини кўриб бориш имкониятига эга бўладилар.

    Маълумотларга кўра, истеъмолчилар мазкур иловани Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин. Мобил илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.

    Иловани юклаб олгандан кейин унга тегишли шахсий ҳисоб рақами ҳамда One ID хизмати орқали уланиш мумкин.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates