Айни пайтда истеъмолчилар мазкур иловани android ҳамда IOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин. Мобил илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.
Эндиликда мазкур илова орқали истеъмолчилар бевосита истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа маълумотларни онлайн тарзда кузатиб бориш имкониятига эга бўлди.