Германия компаниялари Фарғонага катта қизиқиш билдирди

    Халқаро ҳамкорлик 26 октябр 2021 1085

    Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Германиянинг «AV Consulting» компанияси вакили Андреас Вориг бошчилигидаги ишбилармонлар билан учрашди.

    Унда «ABM-technik», «Vitronic», «Tatweer», «Gühring» компанияларининг Ўзбекистондаги вакиллари ҳам қатнашди.

    Самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирган Андреас Вориг, «AV Consulting» компанияси Европа давлатлари ва Туркияда самарали фаолият олиб бораётганлиги, тадбиркорлар томонидан маҳсулотлар, жиҳозлар сотиб олинаётганда молиявий масалаларда тўғри қарорлар қабул қилишларига кўмак кўрсатиб келинаётганлиги ҳақида айтиб ўтди. Хусусан, Фарғонада ҳам ободонлаштириш йўналишида замонавий техникалар харид қилиш ва сотиб олинган техникаларга хизмат кўрсатишда ёрдам бериш ниятида эканликларини маълум қилди.

    «ABM-technik» компанияси вакили эса темир ва пластмассани қайта ишловчи ускуналар сотиб олинишида, уларнинг ўрнатилишида, мазкур жиҳозларга сервис хизматни амалга оширишда ўз таклифларини илгари сурди. Меҳмонлар арзон нарх ва яхши сифат учун ҳаракат қилишларини, маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга, тўғридан тўғри хорижий кредитлардан фойдаланишга кўмак кўрсатишларини таъкидлади.

    Ўз навбатида Иқболжон Эргашев Германия билан алоқалар сўнгги йилларда мустаҳкамланиб бораётганлигига, германиялик инвесторлар томонидан вилоятга катта қизиқиш билдирилаётганлигига иштирокчилар эътиборини қаратди.

    Шунингдек, кундан кун обод ва кўркам бўлиб бораётган Фарғонани янада ободонлаштириш йўналишида германиялик компаниялар, инвесторлар билан ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирди.

    Ушбу ҳамкорлик доирасида ноябрь ойида Германиянинг Тошкентдаги элчихонасида германиялик ва фарғоналик тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилади. 2022 йил февраль ойида эса вилоят делегацияси Германияга амалий ташриф билан боради. Томонларнинг таклиф ва лойиҳалари ўрганиб чиқилиб, ўзаро келишилган ҳолда шартномалар имзоланиши учрашувда маълум қилинди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates