Германияда коронавирус билан боғлиқ вазият ўта кескин тус олмоқда

    Бундай жиддий ҳолат ҳатто пандемия даврида ҳам кузатилмаганди, деди Германия соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Йенс Шпан Берлиндаги матбуот анжуманида.

    Расмийлар биринчи марта реанимациядаги 100 дан ортиқ беморни бир ҳудуддан бошқасига кўчиришга мажбур бўлди, деди у. Шпан, шунингдек, аҳоли ўртасида ижтимоий алоқани минимал даражага туширишга чақирди.

    Ўз навбатида, Берлиндаги Роберт Кох институти раҳбари Лотар Вилер клиникаларда оғир касаллар сони ортиб бораётгани, бир ҳафта давомида биринчи марта 2 мингга яқин бемор қабул қилинганини айтди.

    Германияда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари охирги суткада 76 минг 414 тага ошди, бу бутун пандемия давридаги максимал кўрсаткичдир. Ўтган сутка давомида мамлакатда 357 нафар бемор вафот этди, пандемия бошлангандан бери эса 100 476 нафар киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда АиФ.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates