Грузия 1 январдан мамлакатга кириш учун тиббий суғурта талаб қилади

    Грузия ҳукумати томонидан 2026 йил 1 январдан барча чет эл фуқаролари учун Грузияда бўлиш даврининг бутун муддатига мажбурий тиббий суғурта талаб этилади.

    Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, Грузияда бўлиш даврининг бутун муддатига мажбурий тиббий суғурта полиси йўқлар 300 лари (тахминан 1,3 миллион сўм) миқдорида жарима тўлайди.

    Мажбурий тиббий полис инглиз ёки грузин тилида расмийлаштирилган бўлиши шарт. Суғурта қамрови Грузияда бўлишнинг бутун даврига тааллуқли бўлиши керак.

    Минимал қамров:

    • Шошилинч амбулатория хизматлари: камида 5 000 АҚШ доллари.
    • Стационар даволаниш (шу жумладан бахтсиз ҳодисалар, жароҳатлар, касалликлар, эвакуация ва репатриация): камида 30 000 АҚШ доллари.
    • Қўшимча: Мамлакатнинг тоғли ҳудудларига саёҳат қилиш учун алоҳида талаблар мавжуд.
    "Ҳужжат доимо ёнингизда бўлиши лозим (мобил қурилмада электрон шаклда ёки қоғозга чоп этилган ҳолда). Полис мамлакатга киришда ҳам, мамлакат ичидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ҳам талаб қилиниши мумкин.
    Йўловчилардан чегарадан қийинчиликсиз ўтиш учун барча зарур ҳужжатларни олдиндан тайёрлаб қўйишларини сўраймиз", дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates