Улар орасида Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳам бор.
«Самарқанд ва Бухоро машҳурлик чўққисида бўлса, Хива ўтмишга янада ҳақиқий ва хотиржам саёҳатни таклиф этади. Ёзда Тошкентдан тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади - у йўлни икки баравар қисқартиради», дейилади хабарда.
Нашрда Хива Ўзбекистоннинг нафақат муҳим маданий шаҳри, балки Буюк Ипак йўлида жойлашган бетакрор тарихий ва маданий марказ эканлиги таъкидланган. Шунингдек, National Geographic Хивани "очиқ осмон остидаги музей" ва "Ипак йўлининг дурдонаси" дея эътироф этган.
Мақолада, шунингдек, ҳозирги вақтда Хивада амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар муштарийлар эътиборига тақдим этилган. "Жумладан, 2026 йил кузида Тошкент–Самарқанд–Бухоро–Хива йўналиши бўйича юқори тезликдаги поезд қатнови йўлга қўйилади. Урганч халқаро аэропорти эса замонавий талаблар асосида реконструкция қилинмоқда", – дейилган манбада.








