баннер
7 апр 2025
02:25

    Ҳафта давомида жанубий ва чўл ҳудудларда ҳаво ҳарорати +33 даражагача исийди

    Апрель ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    Эртага кундузи ҳарорат +22...+27 даражани ташкил этади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво +28...+30 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +33 даражагача исийди. Бу апрель ойи боши учун бўлган меъёрий қийматлардан +5...+7 даражага юқоридир.

    Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятда 1-3 апрель кунлари кундузги ҳарорат +25...+30 даража бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, 4 апрелда эса ҳарорат +5...+7 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

    Шамол шарқдан 7-12 м/с тезикда эсади, 3-4 апрель кунлари республика бўйича 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин.

    Бугун Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 10-15 даража, кундуз кунлари 1-2 апрелда 24-26 даража, 3-4 апрелда +26...+29 даража бўлади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech