Ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, кундузи ҳаво 37-40 даражагача, 5-6 июнда республиканинг шимолида, 6-8 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагача исийди..
Бундай ҳарорат июнь ойининг биринчи ўн кунлиги учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6даражага юқоридир. Аммо ушбу даврда бундан ҳам юқори ҳарорат қийматлари кузатилган. Шундай қилиб, 2021 йил июнь ойининг биринчи ўн кунлигида марказий ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати 41-43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса 44-46 даражагача кўтарилган.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу ҳафтада асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида 7-8 июнда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда 5-9 июнь кунлари ҳаво кам булутли бўлади, шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳарорат ҳафта бошида 35-37 даража бўлади, ҳафта охирига келиб, 38-40 даражагача
аста-секин кўтарилади.