Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоаси дунё бўйича энг кучли 15 таликка кирди! Биз 168 давлат орасида 13-ўринни эгалладик. Мусобақаларда қатнашган ва байроғимизни шараф билан ҳимоя қилган спортчилар – ҳар бирингиз бизни лол қолдирган ҳақиқий қаҳрамонсиз!
Жамоамиз медалларининг деярли ярмини қўлга киритган қизларимизга эса алоҳида миннатдорлик билдираман. Сизнинг жасоратингиз, кучингиз, шижоатингиз бизга ғурур ва илҳом бағишлайди! Сиз имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини яна бир бор исботладингиз.
Бутун мамлакат қалбан сиз билан бирга! Сиз билан фахрланмоқда ва қувончингизга шерик бўлмоқда. Биз сиз билан кучлимиз! Минг раҳмат!, — дейди Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.