Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    Ҳурматли Шавкат Миромонович! Таваллуд кунингиз муносабати билан Сизни самимий муборакбод этаман.

    Сиз халқингиз орасида ва халқаро майдонда юксак обрў-эътиборга сазовор бўлгансиз. Сизнинг раҳнамолигингизда Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлидан ишонч билан илгариламоқда, минтақавий ва халқаро масалаларда конструктив роль ўйнамоқда.

    Сиз шахсан мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшмоқдасиз. Биз, шубҳасиз, Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари фаровонлиги йўлида, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш манфаатларини кўзлаб, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича биргаликда ишлашда давом этамиз.

    Сизга чин юракдан мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

    Ҳурмат билан,

    Владимир Путин,

    Россия Федерацияси Президенти

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates