Ҳар йили 1000 дан ортиқ мутахассислар малака оширади

    Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги “Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази фаолияти ва келгусидаги вазифалари, ахборот тизимининг ишга туширилиши" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

    Анжуманда ушбу марказ томонидан “Ўзбекистон Республикасида Архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20-сентябрдаги ПФ-5834-сон Фармони, ҳамда 2019 20-сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-мартдаги 174-сон қарори, ҳамда Устав асосида олиб борилган ишлар, яратилган шароит ҳақида маълумотлар берилди.

    Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилот ва муассасаларнинг архивчи ва иш юритувчи кадрларини уч йилда камида бир марта малакасини ошириши лозимлиги белгиланган.

    Ушбу Марказда 2019 йил 310 та, 2020 йил 327 та, 2021 йил 975та, жорий йил 506 та тингловчи малака оширган.

    Ўқув курсларда вазирлик, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва уларнинг тасарруфидаги ташкилотларнинг девонхона, идоравий архив фаолияти, ижро интизоми, кадрлар ишига масъул ходимлар, иш юритувчи, котиб ходимлар малакасини оширишга мўлжалланган.

    Марказнинг режасига биноан ҳар йили 1000 дан ортиқ мутахассислар малака оширади.

    Ўтган даврдаги иш тажрибаси мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ўқув курслар бўйича йўналишлар белгиланган. Ҳар бир йўналиш 40 академик соатлик ўқув курсида 32 академик соатлик назарий ва 8 академик соатлик амалий машғулотлардан ташкил топган.

    Тадбирда “Ўзархив” агентлиги ва Марказ рахбарияти, Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Долзарб масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.

    Ҳасан Абдуназаров

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates