Хоразм вилоятининг айрим туманларида ҳокимлар ўзгарди

    Ҳазорасп, Хонқа ва Шовот туманларига янги ҳоким тайинланди.

    • Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

    Мақсудбек Абдуллаев Тупроққалъа туманидаги "NEW BEST STYLE" МЧЖ таъсисчиси ҳисобланади.

    • Давлатов Улуғбек Жуманиёзович Хонқа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

    Тайинловга қадар у Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

    • Давлатов Мурадбек Сапарбоевич Шовот тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

    Тайинловга қадар у Хонқа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган