баннер
8 апр 2025
04:45

    Ҳиндистондан Қозоғистонга биринчи контейнер поезди ҳаракати амалга оширилди

    Транспорт йўлакларини кенгайтириш ва халқаро юк ташишларни ривожлантириш доирасида "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ, "ТУЛМ" ОАЖ ва "Кедентранссервис" АЖ ҳамкорлигида Ҳиндистондан Қозоғистонга биринчи контейнер поезди йўлга қўйилди.

    Қайд этилишича, таркибида 12 та йигирма футлик контейнер бўлган поезд Ҳиндистоннинг Мундра портидан Қозоғистоннинг Сороковая станциясига Ҳиндистон-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон йўналишида ҳаракатланиб, 1 585 км денгиз орқали ва 4 300 км темир йўл орқали босиб ўтади.

    2024 йилда ушбу йўналиш бўйлаб Ҳиндистондан Ўзбекистонга (Мундра – Сергели) 20 та йигирма футлик контейнер ташувлари муваффақиятли амалга оширилган эди.

    "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ бошқарув раиси М.К. Мирхамидовнинг таъкидлашича, компания Ҳиндистон – Марказий Осиё мультимодал йўналишида мунтазам контейнер поездларини йўлга қўйишни режалаштирган. Бу ўз навбатида савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда экспортёр ва импортёрлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

    "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ халқаро контейнер ташувларини фаол ривожлантиришни давом эттириб, мижозларга юкларни самарали ва ўз вақтида етказиб бериш учун янги логистика ечимларини таклиф қилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech