баннер
2 апр 2025
14:59

    Жомбойдан Ургутга темир йўл қурилади

    Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналарнинг экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ургут туманига темир йўл тармоғи тортиш ташаббусини илгари сурган эди.

    Қайд этилишича, “Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти томонидан Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидан Ургутга томон узунлиги 50 километрдан ортиқ бўлган темирйўл қурилиши бошланди.

    Жомбой туманидаги “МАN” заводи яқинидан бошланувчи янги темирйўл тармоғи 4Р-238 автомобиль йўлини кесиб, Зарафшон дарёси бўйлаб ўтади ва сўнгра ушбу дарё устида барпо этиладиган кўприк орқали Ургут туманига боради.

    Шунингдек, темирйўл ўтадиган Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида бекатлар ташкил этилади. Масалан, Тожикистон Республикаси билан чегарадош Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яқинида бекат қурилади.

    Бу эса тожикистонликларга юртимиз бўйлаб темир йўл орқали ҳам саёҳат қилиш имконини беради.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech